Англиялик талаба қиз кийилган кроссовка сотиб олганди. Ичига 1000 фунт-стерлинг пул яширилган экан…
Воқеа яқинда Англиянинг Манчестер шаҳрида содир бўлди. 19 ёшни қаршилаган талаба қиз Элла Гиллман интернет орқали кийилган кроссовка сотиб олганди. Нимаям қилсин? Талабалик-да! Кийилган бўлса ҳам арзонга тушади. Элла уйга келгач, шоша-пиша кроссовкаларни кийиб кўрмоқчи бўлди. Бир пойи ҳадеганда оёғига сиға қолмади. Қиз сездики, ичида нимадир бор. Қўли билан ўша халал берган нарсани чиқариб […]