Ҳиндистонда 13 кишининг ёстиғини қуритган урғочи йўлбарс отиб ташланди…
Бу воқеа Ҳиндистоннинг Махараштра штатида содир бўлди. Маҳлуқни профессионал овчи уч ой қидириб ниҳоят топди ва отиб ташлади. Аслида уни 150 киши филларга минган ҳолда қидирган. Йўлбарсни қидириб топиш учун ўзиучар дронлар, дельтаплан, махсус ўргатилган итлар жалб қилинган. Аммо маҳлуқни топишнинг сира имкони бўлмаган. Маълумотларга кўра, йўлбарс икки йил давомида 13 кишини ғажиб ташлаган. […]