OzodDayjest:Талабалар, ўқитувчилар ва тиббиёт ходимлари пахта теримидан қайтарилиши айтилмоқда
Бу ҳақда КUN.UZ нашри 22 сентябрга ўтар кечаси хабар тарқатди. Нашрнинг ёзишича, ишончли манба Бош вазир Абдулла Арипов 22 сентябрь соат 17.00га қадар пахтага чиқарилган талабалар, ўқитувчилар ва тиббиёт ходимларини уйларига қайтариш бўйича кўрсатма бергани тўғрисида маълум қилган.