Ақтўбе фожиасига сабабчи бўлган автобус ҳайдовчилари ҳибсга олинди
Аввалроқ, Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида йўловчи автобуси ёниб кетиши натижасида 52 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Ушбу автобуснинг ҳайдовчилари бўлган уч нафар ҳайдовчи ҳибсга олинди, деб хабар бермоқда Tengrinews.kz агентлиги. Улар кеча, 24 январь куни маҳаллий вақт билан соат 22.40 да Ақтўбе вилояти ИИБ вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.
Учала ҳайдовчи ҳам Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 345-моддаси 4-қисми билан айбланмоқда. Читать дальше...