Футзал. Эрон яна Осиё чемпиони! (видео)
Бугун, 11 февраль куни футзал бўйича Хитой Тайпейида бўлиб ўтаётган Осиё чемпионати мусобақаси якунига етди.
Аввал хабар бериб ўтганимиздек, бироз аввал Ўзбекистон терма жамоаси 3-ўрин учун курашда Ироқни қийинчилик билан мағлубиятга учратганди.
Мусобақа ярим финалида Ўзбекистонни 7:1 ҳисобида мағлуб этиб, финалга йўл олган Эрон терма жамоаси 15-марта ўтказилган Осиё чемпионатида 12-марта чемпионликни расмийлаштирди.
Эронликлар Ўзбекистонни гуруҳ босқичида мағлуб этган (2:4) Япония дарвозасига жавобсиз тўртта гол уришди. Читать дальше...