Москва областида бортида 71 киши бўлган самолёт қулаб тушди
Москва областида "Саратовские авиалинии" ширкатига қарашли Ан-148 самолёти қулаб тушди. "Интерфакс" агентлигининг хабар қилишича, самолёт 11 февраль куни Домодедово аэропортидан ҳавога кўтарилишидан бироз ўтиб қулаган. Ҳозирча ҳалокат сабаблари номаълум қолмоқда. Расмий маълумотга кўра, самолёт бортида 65 йўловчи ва экипажнинг 6 аъзоси бўлган. "Интерфакс" агентлиги манбасига кўра, "экипаж аъзолари ва йўловчиларнинг омон қолиш имкони бўлмаган". Хабарларга кўра, самолёт Подмосковьедаги Аргуново қишлоғи ҳудудига тушган. Читать дальше...