Тошкентда бугундан бошлаб автобуслар учун электрон карталар сотилиши бошланди (фото)
Бугун, 23 июндан бошлаб Тошкент шаҳри жамоат транспорти (автобуслар)да ойлик йўл чипталари (AV, O‘, T, N) сериялари электрон кўринишдаги карталарга ўтказилиб, сотилиши бошланди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ расмий сайти эълон қилди.