Қозоғистонда овчарка 8 яшар болани ғажиб ташлади. Афсуски, болакай оламдан ўтди…
Фожиа Олмаота вилоятига қарашли Енбекшиказах туманидаги Шелек қишлоғида содир бўлди. Бола яшайдиган уйга тегишли немис овчаркаси уни ғажиб ташлади. Оқибатда бола ўлим топди. Ҳозирги пайтда овчарка ухлатиб қўйилган. Экспертиза амаллари ўтказилмоқда. Вилоят раҳбарлари марҳумнинг яқинларига ўз ҳамдардлигини изҳор этди.