Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати. “Ливерпуль” – “Фламенго” ўртасидаги финал баҳси якунланди ВИДEО
Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўтказилган жорий йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Финалда “Ливерпуль” Бразилиянинг “Фламенго” жамоасига қарши тўқнаш келди. Баҳснинг асосий бўлимларида ҳисоб очилмади. Экстра таймларнинг биринчисида эса ниҳоят мерсисайдликлар рақиб дарвозасига йўл топа олишди. 98 дақиқада Садио Маненинг ажойиб узатмасидан кейин Роберто Фирмино гол уришга эришди. Фирминонинг аниқ зарбаси учрашувда ягона […]