Шерободда уриб туширилган самолёт учувчиларининг аҳволи оғир экани айтилмоқда
Россиянинг РИА Новости агентлиги Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида уриб туширилган Афғонистон ҳарбий самолётининг икки учувчиси оғир аҳволда экани тўғрисида хабар тарқатди. Агентликнинг тиббиёт ходимларига таяниб ёзишича, учувчилар Термиздаги касалхонанинг жонлантириш бўлимида қолмоқда ва “уларнинг аҳволи барқарор оғир”. Афғон учувчиларига “орқа мия сиқилиши” ташхиси қўйилган. 15 август куни маҳаллий нашрлар Шеробод туманида Афғонистон самолёти уриб туширилгани тўғрисида ёзган эди. 16 август... Читать дальше...