Президент мактаблари ўқувчилари учун «Ренессанс» оромгоҳи ташкил этилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги болалар оромгоҳи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ҳужжатга асосан “Ўзметкомбинат” АЖнинг Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида жойлашган “Ёшлик” болалар соғломлаштириш оромгоҳи Президент таълим муассасалари агентлиги тасарруфига беғараз ўтказилган. Келгуси 10 йил давомида оромгоҳни сақлаш билан боғлиқ харажатлар “Ўзметкомбинат” АЖ томонидан ажратиладиган ҳомийлик хайриялари ҳисобидан қопланади. Читать дальше...