Ишонган тоғдан кийик унмас – Ҳоким ёрдамчиси 300 доллар пора билан қўлга олинди
Кеча, 12 май куни Қашқадарё вилояти Ғузор тумани «Жонбулоқ» МФЙ ҳоким ёрдамчиси 300 доллар миқдорда пора олган. Бу маълумотни «Nasafnews»га Ғузор тумани ҳокимлиги масъули тасдиқлади. Маълум бўлишича, ҳоким ёрдамчси Э.Ф. Қарши туманида яшовчи фуқарони республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиалига фельдшер лавозимига ишга киритиб қўйиш эвазига фирибгарлик йўли билан 300 АҚШ долларини олган […]