Президент: «Халқнинг харид қобилияти қанча яхши бўлса, иқтисодиёт шунча кучаяди» — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилояти фаоллар йиғилишида уй-жой таъминоти ва ипотека кредити масаласига тўхталиб ўтди. — Водий учун уй-жой масаласи анча оғир. Охирги беш йилда бу масалага катта эътибор қаратмоқдамиз ва бу ишимизни тўхтатмаймиз. Халқнинг харид қобилияти қанчалик яхши бўлса, иқтисодиётимиз ҳам шунча кучаяди. Нима учун халққа уй учун кредит беряпмиз? Биз шундай халқмизки, қарзимиз бўлса, ухлай олмаймиз. Шу қарз бола-чақамизга қолиб кетмасин, деб икки баробар куч билан ишлаймиз, — деди Шавкат Мирзиёев.