Тошкент шаҳридаги қудуқларнинг биридан эркак кишининг мурдасини тортиб олишди…
Шу йил 19 декабр куни Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги қудуқдан эркак кишининг мурдаси топилди. Жасадни ўша атрофдаги №5 уйда яшовчилар топишган. Улар зудлик билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотига хабар беришди. Оламдан ўтган эркакнинг ёши тахминан 55-60 ёшда экани аниқланди. Ҳозирда эркакнинг мурдаси суд-тиббий экспертизага юборилган. Ушбу факт юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.