Қашқадарёда эркак ва аёл ўғрилар кекса отахонни тунаб кетди…
Тергов материалларида таъкидланишича, 14 январдан 15 январга ўтар кечаси Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида яшовчи 60 ёшли пенсионернинг уйига икки нафар номаълум кимса кириб темир сандиқни ўмариб қочди. Темир сандиқда жами 1. 120 доллар, 57 500 000 сўм пул ва кадастр ҳужжатлари бор эди.
Тезкор тадбирлар натижасида маълум бўлдики, ўғрилар 26 ёшли К. Ф. деган эркак ҳамда 24 ёшли Н. Т. исмли аёл экан.
Ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.