«Усмонийлар империяси тарихи» туркумидан: «СУЛТОН САЛИМ I (ЁВУЗ) ПЕРСИЯ ШОҲИНИ ҚАНДАЙ ЖАЗОЛАГАНДИ?..»
Усмонийлар империясининг кўзга кўринган султонларидан бири Салим I (Ёвуз), султон Сулаймоннинг падари ўзига Персия шоҳи Исмоилни асосий ва хавфли душман деб биларди. Кунларнинг бирида Персияга юриш қилиб, шоҳ Исмоилни тор-мор этишга қарор қилди. Шоҳ исмоил бундан хабар топди-ю, лекин хотиржамликни йўқотмади. У усмонийларни енгишига юз фоиз ишонди. Шунинг учун мағлуб бўлган тақдирда оиласи, ҳарамини эҳтиётлаш чораларини кўришга эътибор қаратмади.
Султон Салим Исмоил қўшинларини тор-мор этди. Персия тўлиқ усмонийлар ихтиёрига ўтди. Аммо султон Салим биларди. Барибир ватанга қайтиши шарт. Кетишдан олдин шоҳ Исмоилни руҳан эзишни ихтиёр этди. Унга тегишли бўлган ҳарамнинг ярмини ўзи билан олиб кетди. Шоҳ Исмоилнинг суюкли хотини Тожли-хотинни ҳам Персияда қолдиришни хоҳламади.
Тожли-хотин нуфузли оиладан эди. Шунинг учун султон Салим аёлга шундай нуфуз билан муносабат юритди. Тожли-хотинни никоҳига олди. Шоҳ Исмоил кейинчалик ҳаммасидан хабар топди. Бироқ нима ҳам қила оларди? Сукут сақлашдан бошқа иложи йўқ эди.
Фақат султон Салим ва Тожли-хотин ўртасидаги муносабатлар яхши кечмади. Султон Салимни у аёл сифатида умуман қизиқтирмасди. Тожли-хотин ҳам янги ҳаётга сира кўника олмаётганди. Шу сабабли орадан қисқа вақт ўтгач, султон Салим Тожли-хотинни йўқ қилиш пайига тушди. Йўқ, ўлдириш фикридан йироқ эди. Аввалига уни ҳарамдан ҳайдаб солди. Лекин аёлни Персияга ҳам жўнатмади. Боқишни ҳам истамасди. Ўйлай-ўйлай, охири бир қарорга келди. Уни Тўпқопи саройидаги амалдорлардан бирига ҳадя этди. Аниқроғи, ўша амалдорга Тожли-хотинни турмушга берди.
Афсуски, Тожли-хотинга яна бахт кулиб боқмади. Янги эри кечирилмас жиноят содир этиши оқибатида султон Салим тарафидан қатл этилди. Тожли-хотиннинг эри ўлгандан кейинги ҳаёти маълум эмас. Айрим тарихий маълумотларда у яна кимгадир турмушга чиққани тахмин қилинган холос. Тағин худо билади.
Астағфирилло!!!
Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади