Ҳиндистонда 1 яшар болани уйлантиришди. Лекин қизга эмас… Итга…
Ҳиндистоннинг Орисса штатига қарашли Бариян қишлоғида 1 яшар болани уйлантиришди. Фақат қиз болага эмас, итга. Маҳаллий шайтонсифатларнинг гапига қараганда, ит болакайга ёвуз руҳларни яқинлаштирмас экан.
Сантал деб аталмиш кимсалар ушбу анъанавий тадбирни ўтказиб берди. Улар айтишдики, агар бола бир ёшга етганда, биринчи бўлиб тепадаги тиши чиқса, ёвуз руҳлар бу болани тинч қўймас экан. Шунинг учун болани дарҳол итга уйлантириш лозим экан. Ёвуз руҳлар итдан қўрқишаркан.
— Бу шунчаки одатимиз холос, — деди қишлоқ кексаларидан бири. — Бола улғайгандан кейин ўзи уйланган ит билан ажрашиб, кейин қиз болага уйланаверади.
Астағфирилло!!!