Кунлик янги ҳолатлар сони яна юздан ошди, 7та ҳудудда аҳоли орасида вирус аниқланди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда яна 32 кишига Covid-19 ташхиси қўйилганини маълум қилди. «2020 йил 10 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4623 (+32) нафарни ташкил этмоқда. Янги касалланиш ҳолатларининг 23 нафари Карантин муассасаларида, 9 нафари эса аҳоли орасида қайд этилди. Ҳозирда ушбу ҳолатлар бўйича эпидемиологик суриштирув ишлари давом этмоқда», – дейилади вазирлик хабарда. 10 июнь куни жами 103та янги ҳолат қайд этилди. Шундан: - карантин муассасаларида – 64та - аҳоли орасида – 27та - хориждан кириб келган халқаро юк ташувчи ҳайдовчилар орасида – 12та ҳолат аниқланди. Аҳоли орасида: - Тошкент вилоятида – 11 нафар - Тошкент шаҳрида – 7 нафар - Сирдарё вилоятида – 3 нафар - Самарқанд ва Бухоро вилоятларида – 2 нафардан - Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида – 1 нафардан кишида коронавирус қайд этилди. Бугун 73 бемор соғайиб, жами тузалганлар 3532 нафарга етди. 27 май куни Санкт-Петербургдан чартер рейсда келган самарқандлик эркак вафот этди. Қурбонлар 19 кишини ташкил қилмоқда. 9та ҳудуддаги шифохоналарда 1072 киши даволаняпти. Улардан 8 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.