ДИҚҚАТ! ТЕЗКОР ХАБАР!!!
2020 йил 25 октябрь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 65 388 (+81) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 65 нафари Тошкент вилоятида, 16 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Эътиборли жиҳати, бугун
Қорақалпоғистон Республикасида 8 нафар,
Андижон вилоятида 14 нафар,
Жиззах вилоятида 12 нафар,
Қашқадарё вилоятида 12 нафар,
Навоий вилоятида 6 нафар,
Наманган вилоятида 17 нафар,
Сирдарё вилоятида 11 нафар,
Тошкент вилоятида 101 нафар,
Тошкент шаҳрида 92 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб юртимизда 62 615 (+273) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизга етди.
Ҳозирда мамлакатимизда 2 224 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.