Пичоқ билан одамларга ҳужум қилган эркак ўз жонига қасд қилди
Гуанчжоу шаҳрининг (Гуандун вилояти, Жанубий Хитой) Тяньхэ туманидаги касалхонада эркак пичоқ билан одамларга ҳужум қилди.
Бу ҳақда Тяньхэнинг жамоат хавфсизлиги бюроси баёнотига асосланиб ТАСС хабар бермоқда.
Хабарга кўра, ҳодиса 31 октябрь, шанба куни маҳаллий вақт билан соат 10.00 да содир бўлган. 35 ёшли тажовузкор (Хэйлунцзян вилоятининг шимоли-шарқида туғилган) Сунь Ятсен номидаги Чжуншань университетига қарашли 3-сонли касалхонасига бостириб кириб, икки кишини жароҳатлаган. Воқеадан кейин эса ўз жонига қасд қилган. Ҳаракатининг сабаблари ҳали аниқланмаган.
Маълум бўлишича, эркак илгари ушбу тиббий муассасада даволанган.
Жабрланганларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда