Мадрид жамоаси мураббийи Хави борасида қандай фикрда? — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне Хавининг "Барселона" бош мураббийи бўлгани борасида фикр билдирди. "Собиқ футболчилар, ўзи ўйнаган жамоа мураббийи бўлса, ҳурсанд бўламан. Хави бу ерни бошқалардан яхшироқ билади. У муаммо нимада эканлигини тушунади. Ўйлайманки, у мураббий сифатида нима хоҳлаётган бўлса, шогирдларига буни етказа олади. Хави ўзини қадрлайдиган жойга келди. Унинг йўналиши маълум", - деди Диего. Маълумот ўрнида, испаниялик собиқ футболчининг танштирув маросими душанба куни бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.