Сирдарёлик журналист Бозорбой Бекмуродов вафот этди
Сирдарёлик таниқли журналист, уюшманинг Сирдарё вилояти бўлими Фахрийлар кенгаши раиси, уюшма аъзоси Бозорбой Бекмуродов вафот этди.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси устознинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия билдиради.
Бозорбой Бекмуродов фаолияти давомида публицистик мақолалари, очерк ва фельетонлари билан матбуот саҳифаларида фаол қатнашиб келган.
Устоз журналист маърифатпарвар инсон сифатида ҳамкасблари, шогирдлари, кенг жамоатчилик қалбидан жой олган. Журналистика соҳасининг самарадорлигини юқори босқичга кўтаришга муносиб ҳисса қўшган.
journalistUz