Ўзбекистонда Omicron штамми аниқланди. Эҳтиёт чоралари кучайтирилиши билдирилди
Мазкур штамм 2021 йил декабрь ойидан бошлаб АҚШ, Дания, Жанубий Корея, Буюк Британия, Россия, Исроил, Нидерландия, Франция, Япония, Ҳиндистон каби қатор давлатларда тарқала бошланган эди. Omicron коронавируснинг бошқа штаммларига қараганда бир неча баробарга тез тарқалиши аниқланган.
Ўзбекистонда Omicron пайдо бўлгани ортидан Республика махсус комиссияси жамоат жойларида ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш устидан назоратни кучайтирди.
Бундан ташқари Умра зиёратидан қайтаётганларлдан короновирусга ПЗР ёки экспресс тестни Саудия Арабистони ҳудудида ўзбек тиббиёт ходимлари олади ва манфий натижа кўрсатган зиёратчиларгина Ўзбекистонга киритилади.
Комиссия қарорида аҳолини тўлиқ эмлаш ва бустер доза билан эмлаш ишларини жадаллаштириш назарда тутилади.
“Вазирлик ва идора раҳбарлари, ташкилий шаклидан қатъий назар, барча ташкилотларда ишчиларнинг эмлангандан сўнг иш жойларига киритишга рухсат берилади. Мазкур тартибни бузган ташкилот раҳбарларига нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қатъий чора кўрилади”,-дейилади хабарда.