Москва полицияси Ўзбекистон элчихонаси "миналаштирилгани" ҳақидаги хабар ортидан текширув бошлаган
Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари Москва шаҳридаги Тожикистон, Ўзбекистон ва АҚШ элчихоналари ва консулликлари "миналаштирилгани" ҳақидаги хабарлар ортидан текширув ўтказмоқда.
Бу ҳақда Россиянинг ТАСС агентлиги ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбага таяниб, хабар берди.
"Жума куни ФХХ электрон манзилига бир шахсдан унинг 44 ёшли шериги Тожикистон элчихонаси ва бош консуллиги, Ўзбекистон элчихонаси ва консуллик бўлими, АҚШ элчихонасига портловчи моддалар солинган рюкзаклар қўйгани ҳақида иккита хат келиб тушган", дея билдирган манба.
Россия Марказий банки ва "Қизил майдон" ҳам "миналаштирилган"и ҳақда иддалар айтилган. Барча бинолар кинологлар томонидан текширилиб, портловчи моддалар ва портловчи қурилмалар топилмаган.
Лекин, эвакуация ишлари амалга оширилмаган.
"Полиция бу хабарларни текширишни бошлади", дейилади маълумотда.
Ҳозирча Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси воқеа юзасидан изоҳ бермади.