Биткоин нархи 2020 йил декабрдан бери илк бор 25 500 долларгача пасайди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: Euronews Биткоин нархи Тошкент вақти билан 12 май 12:17 ҳолатига кўра 25 463 долларгача тушди. Маълумотлар Coindesk порталига кўра келтирилган. Шу тариқа биткоин нархи 2020 йил декабрь ойидан бери энг паст даражага тушиб кетди. Айни пайтда соат 17:18 ҳолатига кўра биткоин 28 075 доллар бўлмоқда. Роппа роса бир ҳафта аввал криптовалюта нархи 39 900 доллар атрофида эди. Март ойининг охирида биткоин нархи йил бошидан бери энг баланд нахрга кўтарилган эди.