Мирзачўлликлар президент маслаҳатчисидан нега норози?
Жиззах вилояти, Мирзачўл туманида истиқомат қиладиган бир гуруҳ аёллар ўтган йилдан буён кредитга олинган уйларини таъмирлаб бериш талаби билан норозилик акциялари ўтказиб келади. Мирзачўл туман ИИБ ходимлари шу йил 5 май куни ўтказилган норозилик чиқишига 5 аёлни ҳибсга олиш билан жавоб қайтарди.