Ўзбекистонда яна бир университет ташкил этилади
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан «IT-Park University» ташкил этилади:
– Университет масъулияти чекланган жамият шаклидаги ахборот технологиялари соҳалари бўйича кадрлар тайёрловчи нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади;
– Университетда таълим фаолияти 2022/2023 ўқув йилидан бошланади ҳамда талабаларни ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади;
– Университетда таълим жараёни кредит-модуль тизими асосида ташкил этилади;
– Университетда ўқитиш ахборот-коммуникация технологияларидан ҳамда Интернет жахон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда масофавий таълим шаклида олиб борилади, шунингдек, «Таълим тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ бошқа таълим шаклларида ҳам амалга оширилиши мумкин;
– битирувчиларга Ўзбекистонда олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Университет томонидан белгиланган намунадаги диплом берилади.