Учрашув давомида яна бир оила ярашди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Мажбурий ижро бюроси Шайхонтоҳур туман бўлими ходимлари томонидан алимент тўловлари бўйича қарздорликларни ўз вақтида тўлаш ва бу борадаги масъулиятни ошириш, алимент тўловчи фуқароларни иш бандлигини таъминлаш масаласида учрашув ўтказилди. Жумладан, ушбу тадбирда оилаларнинг бутлигинни тиклаш масаласида олиб борилган тушунтириш ишлари жараёнида, муқаддам алимент тўлаб келаётган ота Э.А. ва ундирувчи Х.Н.ларнинг ўзаро яшаш истаги борлигини билдиргани инобатга олиниб, ўзаро ярашганлиги сабабли, ижро иши тамомланди. Маҳалла ва жамоатчилик фаоллари билан учрашувлар давом этмоқда.