Диёрбек Эрматов Осиё чемпионатида 2та медал қўлга киритди
Ўсмирлар ўртасида -73 кг вазн тоифасида иштирок этган Диёрбек Эрматов даст кўтариш машқида 137 кг натижа билан олтин медалга сазовор бўлди.
Икки кураш бўйича 287 кг кўрсаткич билан учинчи поғонадан жой олди.
Шу тариқа, Диёрбек Эрматов республикада ўтаётган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида 1та олтин ва 1та бронза медалини қўлга киритди.