ФИФА “Арал самали” футбол клубига нисбатан трансфер тақиқи белгилади
Жорий йилнинг 16 август куни ФИФА Низоларни ҳал этиш палатаси “Арал самали” футбол клуби ҳамда унинг хорижлик собиқ мураббийи Николай Шевченко ўртасидаги низоли вазият юзасидан қарор чиқарган ва унга асосан собиқ мураббийи олдидаги молиявий мажбуриятларни тўлиқ бажармагани сабаб “Арал самали” футбол клубига нисбатан 45 кун муддат ичида зиммасидаги қарздорлик масаласини бартараф этиш талаби юклатилган эди.