«Тоттенҳэм» стадионининг номи ўзгариши мумкин
Англиянинг «Тоттенҳэм» жамоаси ўз стадиони номига бўлган ҳуқуқларини сотиши мумкин.
Дунёга машҳур Google компанияси лондонликлар билан музокара ўтказмоқда.
«Тоттенҳэм Ҳоцпур Стедиум» 2019 йилда очилган. Стадион 62 минг томошабинни ўз бағрига сиғдира олади.
Стадионда нафақат АПЛ ва Чемпионлар Лигаси ўйинлари, балки АҚШ американча футболининг етакчи лигаси — NFL баҳслари ҳам ўтказилиши туфайли ушбу шартнома Google’ни эътиборини тортиши мумкин.
Google ҳозирда спорт индустриясига фаол равишда сармоялар киритмоқда. Жорий йилнинг март ойидан буён компания «Формула-1» жамаоси «Макларен» билан ҳамкорлик қилиб келмоқда, шунингдек, NBA ва MLB бейсбол лигасининг тижорий ҳамкори ҳисобланади.
Аввалроқ Испаниянинг «Барселона» клуби ҳам Швециянинг мусиқа ва стриминг сервиси Spotify билан ҳамкорлик туфайли ўз стадиони номини «Spotify Камп Ноу» деб ўзгартиргани хабар қилинганди.