Ҳиндистонда кўприк қулаши оқибатида ўлганлар сони 120 кишига етди
Махчу дарёси устига солинган осма кўприк 19-асрнинг охирларида қурилган ва ўтган ҳафта таъмирдан сўнг қайта очилганди. Кўприкнинг қулаши вақтида унда, турли маълумотларга қараганда, 150 дан 400 гача киши бўлган.
Кўприк 30 октябрь куни кечқурун қулади. Бу ер туристлар кўп келадиган ерлардан бири эди. Воқеа жойида қутқарувчилар, ҳинд армияси ҳарбийлари ишламоқда.
Дастлабки маълумотларга қарагшанда, кўприк одамларни кўтара олмай қулаган. Ҳалок бўлганларнинг асосий қисми болалар, аёллар ва кексалар, деб хабар берди ANI агентлиги.