Янги йилда Ўзбекистоннинг аксар ҳудудларида қор ёғиши мумкин — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
«Ўзгидромет» бош директори Шерзодхўжа Ҳабибуллаев 31 декабрдан 1 январга ўтар кечаси аксар ҳудудларда қор ёғиши мумкинлигини маълум қилди. Мутасадди бу ҳақда Facebook’даги саҳифасида хабар берди. Марказ мутахассиси Эркин Абдулаҳатовнинг ёзишича, 30—31 декабрь ҳамда 1 январь кунларида Тошкентда 4 иқлим модель маҳсулотларидан иккитаси ёғингарчилик (ёмғир-қор) бўлишини кўрсатган. 25 декабрдан сўнг хизмат маркази томонидан 31 декабрь учун республика бўйлаб ҳудудлар кесимида тўлиқроқ форматда об-ҳаво прогнозлари тақдим этилади.