Хотирани мустаҳкамлаш учун қандай маҳсулотларни тановвул қилиш кераклигини биласизми?
-Балиқ. Бу маҳсулотни кўпроқ ақлли бўлишни истаганлар истеъмол қилишлари лозим. Балиқ мия ҳужайраларининг узоқ вақт ғайрат билан ишлаши учун керак бўлган моддаларга бой. Шунингдек, таркибида кўп миқдорда фосфор, политўйинган омега-3 ёғ гуруҳи мавжуд бўлиб, у миянинг қон таъминотини яхшилайди.
– Карам. Мия фаолиятини меъёрлаштиради, асаб тизимидаги ёш билан боғлиқ муаммоларини бартараф этишга ёрдам беради.
-Олма шарбати таркибидаги модда мия катакчаларини оксидантли стресслардан ҳимоялайди. Олма ва олма шарбати кексаликда ақл тиниқлигини сақлаб қолишга ёрдам беради.
-Ёнғоқ хотирани яхшиловчи маҳсулотлар орасида яна бир фойдали маҳсулот бўлиб, у дофаминга бой ҳисобланади ва фикрлаш қобилиятини юксальтиради. Шунингдек, унинг таркибидаги лицин мия фаолиятини яхшилайди ва хотирани кучайтиради.
– Беш дона ёнғоқ бир суткалик меёр. Шунингдек, ёнғоқлар миянинг барвақт қариб қолишини олдини олади.
Саримсоқ таркибида мия ҳужайраларини фаоллаштирувчи моддалар мавжуд. У нафақат хотирани мустаҳкамлаш учун, шу билан бирга миянинг ёш билан боғлиқ ўзгаришларига тўсқинлик қилиш учун ҳам фойдалидир.
SoglomHayot