Элнур Абдураимов проф боксдаги илк мағлубиятини қабул қилди
Проф бокснинг супер яримўрта вазн тоифасида (-58,9 кг) фаолият олиб бораётган Элнур Абдураимов (10-1, 9 КО) навбатдаги жангини Мексикада ўтказди.
Унга бу жангда енгилмас Анхел Даниел Гарция Молина (15-0, 12 КО) рақиблик қилди. 10 раундлик жанг 7-раундда якунланди. Элнур қўлидан олган жароҳати ортидан жангни давом эттира олмади.
Натижада Молина ҳисобига техник нокаутли ғалаба ёзилди. Унинг ғалабали церийаси 15 тага етди. Ўзбекистонлик боксчи эса проф боксдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди.