Ҳар куни шўрва ичиш кимлар учун муҳим?
Максим Зоҳиджонов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси
– Албатта, шўрванинг кунлик истеъмоли танага фойда келтиради, аммо ошқозон-ичак тракти иши билан боғлиқ муаммолар бўлмаса, ҳар куни шўрваларни истеъмол қилишнинг ҳожати йўқ. Соғлом одам учун шўрвалар ҳафтада 2-3 марта рационда бўлиши кифоя.
– Агар сиз гастрит ёки ошқозон-ичак трактининг бошқа касалликларидан азият чексангиз, суюқ илиқ овқат яллиғланган ичакларни тинчитади, меъда ширасининг ишлаб чиқарилишини яхшилайди ва ижобий таъсир кўрсатади.
«Соғлом ҳаёт»