Мексика президенти АҚШни мамлакат суверенитетини бузишда айблади
АҚШ расмийлари Мексиканинг қонуний ҳукуматига қарши бўлган гуруҳларни молиялаштираётгани ҳақида далиллар мавжуд.
Бу ҳақда Мексика президенти Андрес Мануэль Лопес Обрадор 18 май куни Миллий саройда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.
Мамлакат президенти миллий мудофаа вазири Луис Cресенсио Сандовални қўллаб-қувватлади, унга нисбатан илгари унинг қиммат уй-жой сотиб олиши ва чет элга саёҳатлари билан боғлиқ компроматлар тарқатилган эди. Лопес Обрадорнинг айтишича, бу версиялар Америка Қўшма Штатлари ҳукумати томонидан қўллаб-қувватланадиган Клаудио Гонсалес гуруҳининг текширувларига асосланган.