Яна биринчи рақамли бойвачча бўлиб олди!
Апрель ойида унинг сал-пал иши орқага кетганди ва бунинг орқасидан 12,6 млрд доллар йўқотганди. Чунки у асос солган “Tesla” акцияларининг нархи тушиб кетди. Яна камига “Starship” космик қурилмаси фалокатга учради. Бундан унумли фойдаланган “LVMH” гуруҳини бошқарадиган миллиардер Бернард Арно шартта Илон Маскни қувиб ўтиб кетди. Илон Маск жаҳл билан бурнини тортди ва ўнг қўли кўрсаткич бармоғининг устки қисми билан ўша бурнини артди. “Ҳали шошмай тур”, деди ичида. Буни қарангки, ўтган ойда Бернард Арно қоқилиб қолди. Энди унинг акцияларининг нархи тушди ва бойвачча 11,2 миллиард доллар йўқотди ва бойлиги бор-йўғи 187 миллиард бўлиб қолди. Натижада $192 млрд пули бўлган Илон Маскдан орқада қолишга мажбур бўлди.
200 млрд доллар қандайдир трамплинга ўхшайди. Бўлмаса, бир пайтлар Илон Маск бу маррадан ўтган ва ҳатто анча узоқлашганди ҳам. Аммо салдан кейин пулларининг миқдори яна озайди… Хуллас, бу ерда бир гап бўлса керак.