Доимий чанқоқликнинг сабаби нима?
Кучли чанқоқ, кўпроқ сув ичиш истаги – организмда қандли диабетнинг пайдо бўлганидан дарак бериши мумкин.
Етарли миқдорда сув ичиб ҳам чанқоқни қондира олмаслик муаммоси қондаги глюкоза миқдорининг ошиб кетганига ишора қилади. Бу миядаги гипоталамусда жойлашган чанқоқ марказига таъсир кўрсатади, шу тариқа организм глюкоза миқдорини камайтириш ва қонни суюлтириш учун сув талаб қилаверади.
Агар сизни ҳам доимий чанқоқ безовта қилаётган бўлса, қондаги қанд миқдорини текшириш учун таҳлиллар топшириш тавсия этилади.
Кучли чанқоқ ҳисси гипоталамусдаги шиш ва буйрак касалликларидан ҳам дарак бериши мумкин.