Cирдарёда 3 нафар йигит ҳаракатланаётган Labo юкхонасига сув тўлдириб тарвузхўрлик қилишди
Ижтимоий тармоқда бир нечта йигитлар Labo машинасининг юкхонасига сув тўлдириб, машина ҳаракатланаётган вақтда юкхонада тарвуз ейишгани акс этган видео тарқалди.
Сирдарё вилояти ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, Сирдарё тумани Ширин маҳалласида яшовчи 2011 йилда туғилган 5-синф йигит дадасининг Labo’сини олиб, танишлари билан унинг юкхонасига сув тўлдиришган ва 3 нафар йигит машина ҳаракатланаётган вақтда юкхонага ўтириб, хурсандчилик қилишган.
Олиб борилган суриштирувлар натижасида, йигитларнинг шахсига аниқлик киритилган.
Мазкур ҳолат ЖИБ Сирдарё тумани судида кўриб чиқилган. Унга кўра, ҳуқуқбузар йигитларга 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.