Ҳиндистонда ўзбекистонлик 3 аёл ҳибсда сақланаётгани аниқланди
Улар 2021 йил октябрь ойида Ҳиндистон-Непал чегарасини Биҳар штати ҳудудидан ноқонуний кесиб ўтаётганда ушланган, деб ёзади “Дунё” Деҳлидаги Ўзбекистон элчихонасига таяниб. 2022 йилда суд қарори билан улар депортация қилиниши белгиланган бўлсада, улар ҳибсда сақлаб келинган. Элчихона фуқароларни Ватанга қайтариш бўйича тегишли чоралар кўрилаётганини маълум қилди.