Чирчиқ шаҳрини ободонлаштириш учун 1 млрд сўмдан ортиқ маблағ ажратилди
Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Чирчиқ шаҳри марказининг ободлиги учун 1 млрд сўмдан ошиқ маблағ ажратиш бўйича ҳужжатни имзолади.
Унга кўра, ушбу маблағ вилоят маҳаллий бюджетининг захира жамғармаси ҳисобидан Чирчиқ шаҳри А.Навоий шоҳ кўчасидан ўтувчи, 4R6 “Тошкент-Чирчиқ-Чимён” автомобил йўли бўйлаб олиб борилаётган ишларни янада жадаллаштириш учун йўналтирилади.
Шунингдек, йўлдаги эскирган тунги ёритиш чироқлар тизимини реконструкция қилиш, замонавий ёритиш чироқлари ва иллюминация воситаларини ўрнатиш ҳамда ободонлаштириш ишларини амалга ошириш учун 1 млрд 500 млн сўм маблағ ажратилди.