Олимлар мия қаришининг олдини олиш усулларини санаб ўтди
Соғлом турмуш тарзи мия қаришига қарши курашнинг асосий усули сифатида тан олинган.
– Олимлар гипертония, чекиш, ҳаракатсиз турмуш тарзи ва етарлича уйқусизлик туфайли стресснинг тўпланиши вақт ўтиши билан мияга зарар етказишини аниқлашди.
– Миянинг инсульт, жароҳатлар, сурункали касалликлар ёки ёшга боғлиқ ўзгаришлар оқибатларини бартараф қилиш қобилияти мия қаришини секинлаштириши мумкин. Таълим ва соғлом турмуш тарзи когнитив захирани тўплашга ёрдам беради.
– Мия билан боғлиқ касалликларни даволаш усуллари чекланган. Шу сабабли, касалликнинг олдини олиш энг самарали восита бўлиб кўринмоқда.
– Соғлом одатларга мисол сифатида тадқиқотчилар етарли уйқу, соғлом овқатланиш, жисмоний фаоллик, чекишни ташлаш, вазнни сақлаш, қонда липид ва шакарнинг нормал даражасини ва қон босимини меъёрида сақлашни келтиришмоқда.
«Соғлом ҳаёт»