Хаосдаги одам
Қишлоқда туғилиб ўсиб, шаҳарда ўқиган, ишлаб қолган одамнинг ўз дарди бор. У барча нарсага ўз кучи билан эришади, ўқишга киради, иш топади, қийналади, тўрвасини судраб, ижарама-ижара юради. Яна камига уйланиб, икки-учта («ундан кўпини замон кўтармайди» деб ўйлайди) фарзанд орттиради. Тинимсиз ишлайди. Бир нимали бўларман деб, тиришаверади. Қишлоққа борса уёқдагилар «Ўша ёқларда қол. Кўряпсанку, бу ердаги аҳволни!» дейишади. Қишлоқдан аждарҳо чиқмаган ҳар ҳолда. Ҳамма жой обод, маъракалар бисёр. Иморатларга термулиб, дўппинг ерга тушади. Читать дальше...