Тошкентдан Москвага янги поезд қатнови йўлга қўйилди
"Ўзбекистон темир йуллари" ширкати 14 декабрдан Тошкент-Москва йўналишида поезд қатновини йўлга қўйди.
Поезд ҳафтасига бир марта, жума кунлари Москвага қатнайди.
Янги маршрут Самарқанд, Навоий, Бухоро ва Нукус шаҳарларидан ўтади.
Бундан ташқари Ўзбекистондан Россия пойтахтига ҳафтасига иккита поезд қатнайди.
Булар Тошкент-Москва ва Андижон-Москва поездларидир.
Ҳар икки йўналиш Қозоғистоннинг Сариоғоч станциясидан ўтади.