Самарқандда 8-синф ўқувчиси фарзандли бўлди
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Тойлоқ туманидаги мактабларидан бирининг 8-синф ўқувчиси ўғил фарзанд кўргани ҳақида хабар тарқалди.Чақалоқнинг отаси бошқа мактабда таълим олувчи ўсмир йигит бўлиши мумкин. Ҳозирда ўқувчи шифохонада экани, унинг онаси ишлаш учун бошқа мамлакатга кетган бўлгани айтилмоқда.Болалар омбудсмани шундай ҳолат аниқланганини тасдиқлади. Унинг маълумотига кўра, 2009 йилда туғилган қиз 2023 йил август ойида ўзига аввалдан таниш бўлган, 2006 йилда туғилган бола билан яқин муносабатда бўлган. Читать дальше...