Суперлига. "Водий дербиси"да дуранг қайд этилди, “Навбаҳор” эса “Сўғдиёна”ни мағлуб этди
Фото: “ПФЛ”Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 7-туридан ўрин олган икки ўйин 12 май, якшанба куни бўлиб ўтди.“Сўғдиёна” меҳмони бўлган “Навбаҳор” сафарда қийин ғалабага эришди. 22-дақиқада Тома Табатадзе пенальтидан ҳисобни очди. Иккинчи бўлимнинг бошида Жамшид Искандеров ҳисобни 0:2 ҳолатга келтирди. 80-дақиқада Лупче Дориев пенальтидан ҳисобни қисқартиришга эришди. Мезбонларнинг ҳаракатларига қарамай учрашувда ҳисоб ўзгармади ва “Навбаҳор” клуби Наманганга уч очко билан қайтди.Фото: “ПФЛ”“Андижон” сафарда “Нефтчи” меҳмони бўлди. Читать дальше...