Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна кўтарилди
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2019 йил 18 июндан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади. Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 17 сўм 6 тийинга қимматлашиб, 8535 сўм 74 тийинга етган. Евро курси эса 86 сўм 52 тийинга арзонлашиб, 9566 сўмни ташкил этмоқда. Бир Россия рубли эса 1 сўм, 24 тийинга қимматлашиб, 132 сўм 57 тийинга етган. Читать дальше...