MTRK биноси ҳудудида ёнғин содир бўлди
![MTRK биноси ҳудудида ёнғин содир бўлди](https://nuz.uz/uploads/posts/2019-08/medium/1566386975_ebvqgc13795120934773_b.jpg)
21 август куни ярим тунда соат 01:54да, Шайхонтоҳур тумани, А.Навоий кўчаси 69-уйда жойлашган “Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси” ҳудудида ёнғин содир бўлди деб ёзмоқда Бугун тунда “Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси” биносида ошхонаси, ёрдамчи хоналари ва том қисмида ёнғин юз берган. 400 кв.м майдо ёнган 12 та техника ёнғинни тўлиқ баратараф этган ЁХБ хабарига кўра, ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 02:00да етиб борган ва 12 та ёнғин ўчириш техникаси ёрдамида офат соат 03:36да тўлиқ ўчирилган. Жароҳатланганлар йўқ Ёнғинда инсонларни ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмаган. Ёнғин электр симларни қисқа туташуви оқибатида содир бўлган, деб тахмин қилинмоқда. Ҳозирда келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.