Михаил Саакашвили Украинани ислоҳ қилиш учун курашини давом эттирмоқчи
Михаил Саакашвили Украина фуқаролигидан маҳрум қилингач, Украинадаги ислоҳотларни давом эттириш учун бу мамлакатни реал Европа давлатига айлантириш учун курашини давом эттираверажаги тўғрисида баёнот берди.
Саакашвилининг “Янги кучлар” ҳаракати эса, ўз тарафдорларини Украина ҳукуматининг ўзбошимчалигига қарши норозилик акциясига чиқишга чақирди.
Олдинроқ Президент Петро Порошенко Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвилини Украина ватандошлигидан чиқариш тўғрисидаги фармонни имзолагани хабар қилинган эди.
26 июль куни Давлат миграция хизмати расмий сайтида билдирилган маълумотда айтилишича, Украина ватандошлигини олганидан сўнг бир муддат Одесса вилояти губернатори лавозимида ишлаган Саакашвиливатандошлик олаётган пайтда ҳужжатларда ўзи тўғрисида нотўғри маълумотларни кўрсатган.
Расмий маълумотда айтилишича, Сакакашвили Грузияда унга нисбатан жиноят иши очилгани ва сиртдан қамоққа олиш тўғрисида қарор чиқарилганини яширган.
Украинада “Янги кучлар” ҳаракатининг асосчиси ва раҳбари бўлган Саакашвили бу фармонга муносабат билдирар экан, Фейсбук саҳифасида: “Порошенко ўзидан аввалги президент каби ҳокимиятни узурпация қилиш ва ҳар қандай йўл билан сақлаб қолиш учун конституцияга зид келувчи ҳаракатлар йўлига тушди”, деб ёзди.